Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5 700 нафарга яқинлашди

Local

image

Бугун, 18 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 нафарга ошиб, 5697 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 4131 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 1547 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда.


Rate Count

207

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic