Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 105 мингга яқинлашди
Жамият
−
17 Июнь 2021
4626Кеча, 16 июнь куни Ўзбекистонда 371 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104834 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 8 нафари Андижон вилоятида,
• 15 нафари Бухоро вилоятида,
• 21 нафари Жиззах вилоятида,
• 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 3 нафари Навоий вилоятида,
• 5 нафари Наманган вилоятида,
• 40 нафари Самарқанд вилоятида,
• 6 нафари Сирдарё вилоятида,
• 27 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 19 нафари Фарғона вилоятида,
• 3 нафари Хоразм вилоятида,
• 39 нафари Тошкент вилоятида,
• 170 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Бухоро вилоятида 5 нафар,
• Жиззах вилоятида 16 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
• Сирдарё вилоятида 19 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 34 нафар,
• Фарғона вилоятида 6 нафар,
• Тошкент вилоятида 46 нафар,
• Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор соғайган.
Касалликдан соғайганлар жами 100623 (+295) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 713 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3498 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси