Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар кўпайди
Жамият
−
31 Март 2020
24514Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна 9 нафарга ошиб, 167 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ, коронавирус юқтирган беморлар сони 8 нафарга кўпайиб, 158 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 7 киши касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси