Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш даражаси яна 94 фоизга кўтарилди
Жамият 27 Сентябрь 2020 23:20
10330
Бугун, 27 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 181 нафарга ортиб, 55 401 нафарни ташкил этмоқда. Бугун жами 448 кишида коронавирус аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
- 70 нафари Тошкент вилоятида;
- 11 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга яна бир нафар бемор вафот этди. Бугунги жами ўлим ҳолатлари 5 тани ташкил этди. Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони эса 459 нафарга етди.