Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд янгиланди

Жамият 22657
image

Бугун, 14 июль куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлик кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида  29 нафар, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида 38 нафар, Нуронийлар сиҳатгоҳида 41 нафар,  Вирусология илмий текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида 5 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 4 нафар, Андижон вилоятида 111 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар ва Навоий вилоятида 19 нафар, Наманган вилоятида 15 нафар,  Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида эса 4 нафар, жами 297 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Шу тариқа шифокорларнинг фидойилиги сабаб бугун 297 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 8 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда 249 нафар бемор тузалган эди. 

Шундай қилиб, айни вақтда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 8327 нафарни ташкил этмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1048
Рейтинг: 3
t
×