Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 90 фоизга етди

Жамият

image

Бугун, 24 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 91 нафарга ошиб, 39 156 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    81 нафари Тошкент шаҳрида;

•    6 нафари Тошкент вилоятида;

•    4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 62 ёшли Ю.М. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 45 ёшли З.О. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 296 нафар бемор соғайди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 35 283 (+296) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 90 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатда 3 596 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг