Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 45 мингга яқинлашди
Local
−
15 September 2020 6607 1 minute
Бугун, 15 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 237 нафарга ошди ва жами беморлар сони 48 429 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 197 нафари Тошкент шаҳрида;
• 24 нафари Тошкент вилоятида;
• 16 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида яшаган 70 ёшли M.E. (аёл) ҳамда 66 ёшли T.X. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 198 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 53 нафар, Наманган вилоятида 23 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Aндижон вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Эндиликда Ўзбекистонда 44 942 нафар бемор коронавирус инфекциясидан (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 085 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28