Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 47 мингдан ошди
Жамият
−
13 Сентябрь 2020 13147 1 дақиқа
Бугун, 13 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192 нафарга ошиб, 47 042 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
• 96 нафари Тошкент шаҳрида
• 51 нафари Самарқанд вилоятида
• 17 нафари Андижон вилоятида
• 9 нафари Наманган вилоятида
• 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида
• 8 нафари Тошкент вилоятида
• 3 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 83 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 74 ёшли Х.З. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 43 511 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 143 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь