Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 3200 нафардан ошиб кетди
Жамият
−
25 Май 2020
8878Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган яна 26 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 (+26) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) мамлакатга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.
Шунингдек, 1 нафари эса Тошкент вилоятида Қозоғистондан мамлакатга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 17 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда 21 нафари Тошкент шаҳридан.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 595 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2607 нафари соғайган ва 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси