Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 27 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 236 та янги коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилиб, жами касалланганлар сони 99580 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    5 нафари Андижон вилоятида,
•    2 нафари Бухоро вилоятида,
•    4 нафари Жиззах вилоятида,
•    2 нафари Навоий вилоятида,
•    5 нафари Наманган вилоятида,
•    25 нафари Самарқанд вилоятида,
•    2 нафари Сирдарё вилоятида,
•    2 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    2 нафари Фарғона вилоятида,
•    6 нафари Хоразм вилоятида,
•    48 нафари Тошкент вилоятида,
•    127 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
•    Андижон вилоятида 24 нафар,
•    Бухоро вилоятида 4 нафар,
•    Навоий вилоятида 2 нафар,
•    Наманган вилоятида 5 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 49 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
•    Фарғона вилоятида 1 нафар,
•    Хоразм вилоятида 9 нафар,
•    Тошкент вилоятида 46 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор соғайган. 

Касалликдан соғайганлар жами 95250 (+298) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 687 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3643 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг