Ўзбекистонда коронавирус беморлари яна 3 мингдан ошиб кетди
Жамият
−
02 Октябрь 2020
16733Бугун, октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 164 нафарга ошиб, 57 454 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
93 нафари Тошкент шаҳрида,
25 нафари Наманган вилоятида,
18 нафари Бухоро вилоятида,
15 нафари Жиззах вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 53 955 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 027 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси