Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Шодиев вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, таниқли олим, иқтисодиёт фанлари доктори, собиқ Меҳнат вазири ўринбосари, туризм соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган мутахассис, профессор Рустам Ҳамидович Шодиев 82 ёшида вафот этди. Бу Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси хабар берди

Рустам Шодиев 1938 йил 15 майда зиёлилар оиласида туғилди. 1955 йилда Тошкент шаҳридаги 28-сонли мактабни олтин медаль билан тугаллаб, Москва давлат иқтисодиёт институтига ўқишга кирди.

У ўз меҳнат фаолиятини 1960 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси иқтисодиёт институтида лаборантликдан бошлади ва 26 йил давомида кичик илмий ходимдан то илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимигача бўлган поғоналарни босиб ўтди. 

1967 йилда Москва шаҳрида - номзодлик, 1981  йилда эса докторлик диссертациясини ёқлади. 1983 йилда профессор унвонини олди.  

1980-1984  йилларда  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) “Сурия Араб Республикасида меҳнатни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш” номли лойиҳасига раҳбарлик қилди. Сафардан қайтгач, Меҳнат вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлади. Банк-молия академияси илмий марказига раҳбарлик қилди. 

1997 йилдан 2005 йилгача - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси мудири, 2005-2019 йилларда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Халқаро туризм”  кафедраси профессори лавозимида фаолият юритди.

Рустам Шодиев ЎзФА Кибернетика институтида, кейинчалик узоқ йиллар нафақага чиқишига қадар Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги илмий текшириш институтида катта илмий ходим лавозимида ишлаган. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев Рустам Ҳамидович Шодиевнинг ўғли. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Рустам Шодиев Умид Шодиев

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар