Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли раққоса вафот этди
Маданият-санъат
−
24 июл 13306 1 дақиқа
Таниқли раққоса, балетмейстер, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова кеча, 23 июль куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Насриддин Асриддинов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Насиба Мадраҳимова ўзбек миллий рақс санъатининг етук намояндаларидан бири эди. У Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” халқ рақс ансамблининг етакчи раққосаларидан бири сифатида фаолият юритган ва 20 йилдан ортиқ вақт давомида ушбу жамоада ижод қилган.
Устоз санъаткор 30 йилдан зиёд Ўзбек хореография мактабида педагоглик фаолияти билан шуғулланиб, кўплаб шогирдларга миллий рақс санъати сирларини ўргатган.
Насиба Мадраҳимова 1981 йилда санъат соҳасидаги хизматлари учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Шунингдек, у “Шуҳрат” ордени соҳиби бўлган.
Раққоса турли йилларда хорижий мамлакатлардаги гастролларда иштирок этиб, ўзбек миллий рақс санъатини кенг тарғиб қилган.
QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Live
Барчаси