Ўзбекистонда Хитойнинг яна бир университетининг филиали очилади

Жамият

image

Ўзбекистонда Хитойнинг Сзянси анъанавий хитой табобати университетининг филиалини ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бугун, 24 август куни Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов Хитойнинг “Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co. Ltd.” фармацевтика компанияси президенти Сюежун Лин бошчилигидаги навбатдаги гуруҳни қабул қилди. 

Фармацевтика компанияси ҳамда Сзянси анъанавий хитой табобати университетининг 10 нафар шифокор ва мутахассисларидан иборат делегациянинг мамлакатга келишдан мақсади Ўзбекистон тиббиёт ходимлари билан “COVID-19” пандемиясига оид маълумотлар билан ўртоқлашиш, ҳамкорликда касаллик кенг тарқалишини олдини олиш, уни назорат қилиш ва даволаш ишларига кўмаклашишдан иборат. 

“Ўзбекистонда Сзянси анъанавий хитой табобати университетининг филиалини ташкил қилишга келишиб олинди. Бу ерда тайёрланадиган мутахассислар халқ табобати илмини замонавий тиббиёт ютуқлари билан уйғунлаштирган ҳолда амалиётда қўллашлари мумкин бўлади”, дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистонга, Хитойдан вирусолог, эпидемиолог, хирург, пулмонолог, фтизиатр, невролог каби мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ келганди. Шу вақтгача хитойлик мутахассислар ва маҳаллий шифокорлар ўртасида онлайн конференциялар ташкил қилинди, меҳмонлар томонидан коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморларга консултациялар берилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг