Ўзбекистонда кетма-кет уч кун коронавирусга чалиниш бўйича антирекорд янгиланди
Жамият
−
21 Январь 2022
20166Кеча, 20 январь куни Ўзбекистонда 1321 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Айни пайтда мамлакатда жами касалланганлар 210899 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
34 нафари Андижон вилоятида,
51 нафари Бухоро вилоятида,
53 нафари Жиззах вилоятида,
34 нафари Қашқадарё вилоятида,
18 нафари Навоий вилоятида,
60 нафари Наманган вилоятида,
41 нафари Самарқанд вилоятида
22 нафари Сирдарё вилоятида,
50 нафари Сурхондарё вилоятида,
173 нафари Фарғона вилоятида,
62 нафари Хоразм вилоятида,
158 нафари Тошкент вилоятида,
524 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар,
Андижон вилоятида 19 нафар,
Бухоро вилоятида 53 нафар,
Жиззах вилоятида 17 нафар,
Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
Навоий вилоятида 4 нафар,
Наманган вилоятида 13 нафар,
Самарқанд вилоятида 28 нафар,
Сирдарё вилоятида 10 нафар,
Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
Фарғона вилоятида 25 нафар,
Хоразм вилоятида 12 нафар,
Тошкент вилоятида 109 нафар,
Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201712 (+466) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1532 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь