Ўзбекистонда каврак ўсимлиги экспорти йўлга қўйилади

Бу қизиқ

image

Эндиликда Ўзбекистон каврак ўсимлигини хориж давлатларига экспорт қилишни йўлга қўяди. Бу бугун, 24 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасида ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини сақлаб қолиш ва муҳофаза қилишга алоҳида урғу қаратилган. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига кавракни йиғиш, ғамлаш ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома бериш ваколати берилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа орқали республиканинг яйлов ер майдонларида табиий ҳолда ўсувчи каврак захираларидан барқарор фойдаланиш, каврак плантацияларини ташкил этиш, хомашёсини йиғиш ва уни экспорт қилиш учун қулай шароитлар яратиш белгиланмоқда.

Маълумот ўрнида, каврак зирадошлар оиласига кирувчи доривор ўсимлик бўлиб, халқ табобатида кенг фойдаланилади. У асосан қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди ялангликларда, соз тупроқли ерларда ўсади. Табиатда кенг тарқалган каврак туридан елим-смола олинади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг