Ўзбекистонда касаба уюшмалари куни белгиланмоқда

Жамият

image

Ҳар йилнинг 11 ноябри Ўзбекистон касаба уюшмалари куни сифатида белгиланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайтида хабар берилди. 

Қайд этилишича, мамлакатда қатор соҳа ходимлари байрамлари, жумладан, халқ таълими, тоғ-металлургия саноати, прокуратура, давлат божхона органлари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, геология, шунингдек, матбуот ва оммавий ахборот воситалари, тиббиёт ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида бир қатор қонунлар қабул қилинган. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилган. Янги қонун лойиҳаси билан 11 ноябрь кунини Ўзбекистон касаба уюшмалари куни, деб белгилаш таклиф қилинмоқда.

 “Алоҳида таъкидлаш жоизки, бугун барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришларнинг барчаси Президентимиз бошлаб берган янги ва истиқболли сиёсатнинг ёрқин самарасидир. Бу жараёнда касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам фаол иштирок этаётганини эътироф этиш жоиз. Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси давлат идораларининг йирик ижтимоий ҳамкорига айланди”, дейди Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов.

Таъкидланишича, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши касаба уюшмалари ташкилотларини, энг аввало, маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, ташкилот фидойи ходимларини рағбатлантиришга хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

касаба уюшмалари куни

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар