Ўзбекистонда қурол совға қилиш тақиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, прокуратура органлари ходимлари хизмат қуролини ва шахсий ҳимоя воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди (илгари фақатгина олиб юриши мумкинлиги кўрсатилган).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш ёки мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмаслиги қайд этилди.

Шунингдек, ов қилиш ва балиқ овлаш, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. 

Бундан ташқари, “Қурол тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш тақиқланди.

Фуқаролар ва махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларнинг ходимлари қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувдан ўтказилади.

Қонун билан шунингдек, хизмат қуролига ҳамда фуқаровий қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг