Ўзбекистонда қурилиш ишларига қанча пул сарфлангани маълум бўлди

Жамият 3964
image

Жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида, Ўзбекистон Республикасида жами 65,2 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 108,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Маълумотларга кўра, республика бўйича қурилиш ишларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келади. “2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами қурилиш ишларининг 20,5 фоизи ёки 13,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Тошкент (7,1 фоиз) ва Бухоро (6,2 фоиз) вилоятларида ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ қурилиш ишлари бажарилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишиб чиққан эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 2.9
t
×