Ўзбекистонда қурилаётган АЭСни халқаро мутахассислар қандай баҳолаяпти?

Жамият 6969
image

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) экспертлари жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга келиб, АЭС қурилиш ишларини кўздан кечирдилар. МАГАТЭнинг расмий сайтида Ўзбекистонга амалга оширилган 12 кунлик ташриф ва тафтиш натижалари эълон қилинди. 

Унга кўра, Ўзбекистон ядро энергияси дастури кучли давлат кўмагига эга бўлиб, барча хавфсизлик, жисмоний хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. Хабарда қўшимча қилинишича, Ўзбекистон АЭС лойиҳасини ишлаб чиқишда сезиларли даражадаги ютуқларга эришган. 

Экспертларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ядровий тартибга солувчи органлар етарли даражада меҳнат ва молиявий ресурслар билан таъминлаши керак. Ўзбекистон АЭС лойиҳасини ишлаб чиқишда сезиларли ютуқларга эришган бўлса-да, лойиҳа билан боғлиқ тадқиқотлар, экологик баҳолаш тартиблари, манфаатдор томонлар иштироки ва қурилишни бошқариш имкониятлари ҳали тугалланмаган. (!)

"Ўтган 12 ой мобайнида техник ишчи гуруҳларимиз қаттиқ меҳнат қилди. МАГАТЭ миссияси берадиган ўрганиш натижалари Ўзбекистон Республикасига миллий ядро дастурининг хавфсиз ривожланишини таъминлашга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, миллий ядро инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади. 

МАГАТЭ миссиясини қабул қилиб, Ўзбекистон ўзининг ядровий инфратузилмаси тайёргарлик даражасига холисона баҳо беришга муваффақ бўлди. Миссия такомиллаштиришга муҳтож бўлган ҳудудларни аниқлаш ва ядро технологияларини ривожлантириш учун зарур бўлган инфратузилманинг таъминлаш учун хизмат қилди", дея таъкидлаган Ўзатом агентлиги Бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Қайд этилишича, экспертлар орасида Бразилия ва Болгариядан келган биттадан эксперт ва МАГАТЭнинг 8 нафар ходимидан иборат гуруҳ, Ўзбекистон АЭС лойиҳаси бўйича сезиларли ривожланишга эришганини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистон Россия билан 2030 йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган иккита ВВЭР-1200 босимли сув реакторини қуриш бўйича ҳукуматларо битим имзолаган. 2019 йилда Ўзбекистон ўзининг биринчи атом электр станцияси учун жой танлашни бошлаган. Сўнг, АЭС қуриладиган майдон сифатида Жиззах вилояти 

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 279
Рейтинг: 3.1
t
×