Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмон­лари идораси уламо­лари мамлакат бўйлаб Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтини эълон қилди. 

Таъкидланишича, жорий йилнинг 9 июль куни Қурбон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:20 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади. 

Қурбон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари: 

•  Андижон вилояти — 05:05;
•  Бухоро вилояти —  05:35;
•  Жиззах вилояти — 05:20;
•  Навоий вилояти — 05:30;
•  Наманган вилояти —  05:05;
•  Самарқанд вилояти — 05:25;
•  Сирдарё вилояти —  05:20;
•  Сурхондарё вилояти — 05:25;
•  Тошкент вилояти —   05:15;
•  Тошкент шаҳри —  05:20;
•  Фарғона вилояти —  05:05;
•  Хоразм вилояти —  06:00;
•  Қашқадарё вилояти  — 05:30;
•  Қорақолпоғистон Республикаси —  06:05. 

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити байрами 9 июль санасига тўғри келади. 

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олади. Бунда: 

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

888

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг