Ўзбекистонда Қурбон ҳайити кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Бу қизиқ 5677
image
-

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 34-39 даражани, шимолда ва чўл ҳудудларда 41-42 даражагачани ташкил этади.

21 июлдан 23 июлгача фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. 

Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 23 июль жума кунига келиб ҳарорат кундуз кунлари 39-42 даражагача кўтарилади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44 даража бўлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 3
Теглар
t
×