Ўзбекистонда Қуръони Карим саҳифасининг дунёдаги энг катта қўлёзмаси яратилди
Жамият
−
12 Май 2021
4292Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қуръони Карим саҳифасининг дунёдаги энг катта қўлёзмасини қўлда кўчириш ишлари якунига етди. Бу ҳақда марказ директори Шоазим Мунавваров Facebookʼдаги саҳифасида маълум қилди.
Маълум қилинишича, ушбу саҳифа Бойсунғур Мирзо томонидан отаси султон Шоҳруҳ Мирзо учун махсус кўчирилган Бойсунғур Қуръони саҳифасининг бироз катталаштирилган такроридир. Саҳифани Марказ хаттоти, Тошкент Ислом институти битирувчиси Нажмиддин Фаёзий Нуриддин ўғли 6 ой мобайнида кўчирган.
“Махсус қоғоз Япониядан, бўёқлар Туркиядан келтирилди ва саҳифага ўзбек олтини суви билан ҳал берилди. Табаррук саҳифа Ислом цивилизацияси марказидаги Усмон Қуръони учун жиҳозланаётган хонақоҳдан жой олади”, дейилади хабарда.
Ислом цивилизацияси маркази қўлёзма Қуръон саҳифасини Гиннес рекордлар китобига киритиш юзасидан музокаралар олиб боришга киришди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь