Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар 2 млн дозадан ошди
Жамият
−
01 Июнь 2021
2597Ўзбекистондаги эмлаш жараёнларида 2 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 31 майда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 119120 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 32934 нафарни;
- 2-босқич эмланганлар 85899 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 287 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатда жами 2069518 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1354785 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 714239 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 494 нафарни ташкил қилди.
31 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (14461 доза);
- Наманган вилояти (14107 доза);
- Тошкент вилояти (13386 доза);
- Тошкент шаҳри (11203 доза);
- Самарқанд вилояти (10709 доза);
- Қашқадарё вилояти (10687 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 268706 доза;
- Наманган вилоятида 244230 доза;
- Андижон вилоятида 235031 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси