Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар 2,5 млн дозадан ошди
Жамият
−
11 Июнь 2021
1807Ўзбекистонда жами 2,5 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, Фарғона вилоятида эмлаш кўрсаткичи 300 минг дозадан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 10 июнда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 51634 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 20141 нафарни;
- 2-босқич эмланганлар 24798 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 6695 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатда жами 2529608 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1551822 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 945654 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 32132 нафарни ташкил қилди.
10 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (6932 доза);
- Тошкент шаҳри (6676 доза);
- Наманган вилояти (5355 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 303344 доза;
- Наманган вилоятида 296296 доза;
- Андижон вилоятида 295752 доза;
- Самарқанд вилоятида 234980 доза;
- Тошкент вилоятида 205985 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси