Ўзбекистонда қон суюлтирувчи ва қон қуюлишининг олдини олувчи “Аллтромбосепин” дориси ишлаб чиқарилди
Бизнес
−
26 Август 2020
13671Ўзбекистонда қон суюлтирувчи ва қон қуюлишининг олдини олувчи “Аллтромбосепин” дориси ишлаб чиқарилди
Ҳалқимиз орасида ош пиёзини фойдасини, яъни унинг шамоллашга қарши, иммунитетни ошириши каби фойдали томонларини кўпчилик билади. Лекин кўпчиликка пиёзнинг қонни суюлтириш қобилияти борлиги ноъмалум бўлган.
Қадимда Абу али ибн Сино пиёзнинг таркибида шундай модда борки, у қонни бир меъёрда суюлтириш хусусиятига эга эканлигини таъкидлаб ўтган.
Allium cepa L. таркибидаги олтингугурт сақлаган органик бирикмалари (ОСОБ) асосида дори препаратлари яратиш бўйича илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказларида ҳам олиб борилмоқда, жумладан, University of Albany (АҚШ), Swiss Federal Institute of Technology (Швейцария), University of Marburg, (Германия), University of Tokushima (Япония), Swedish University of Agricultural Sciences (Швеция) ва бошқалар.
Ўзбекистон олимлари томонидан ош пиёз таркиби ўрганиб чиқилиб, қонни суюлтирадиган модда -Allium cepa L. юқори технологиялар асосида ажратиб олинди ва ундан табиий қонни суюлтирувчи, яъни антиагрегант дори воситасини ишлаб чиқариш татбиқ этилди.
Ўзбекистоннинг маҳаллий ишлаб чикарувчи "REMEDY GROUP" қўшма корхонаси Аллтромбосепин номли қонни суюлтирадиган (антиагрегант)дори воситасини ишлаб чиқармоқда.
Аллтромбосепин қўйидаги касалликларни олдини олиш учун тавсия этилган:
• тромбоз ва эмболияларни, шу жумладан миокард инфарктини ва бош мия инсульти;
• тромбоцитлар агрегацияси юқори хавфи бўлган касалликлар;
• стенокардия, миокард инфаркти, юрак ва қон томирлар операциядан кейинги даврда антикоагулянтлар (гепарин) билан қўшимча даволаш сифатида қўлланилади.
Аллтромбосепин 100 мг дан капсула шаклида ишлаб чиқарилади. Катталарга 1 капсуладан 1 маҳал тавсия қилинади ва узоқ муддат қабул қилинганда ҳам ошқозон ичак тизимига зарарсиз хисобланади.
Аллтромбосепинни қўллашнинг биринчи кунларидан тромбоцитлар агрегациясини, яъни бир-бирига ёпишиши тормозланиши юзага чиқади. Бундан ташқари Аллтромбосепинда кумулятив, аллергик хосса йўқлиги, юрак-қон томир тизимига, буйрак, жигар функциясига таъсир этмаслиги исботланган.
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан Руйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилган:
Рақам DV/M 00914/07/16
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилган сана 2016 йил 22 июль.
Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддати
5 йил (2021 йил 22 июлгача).
Мувофиқлик сертификати №2392697
Пирациннинг иммунитетни мустаҳкамлашидаги муҳим ўрни
Маълумки, рух микроэлементининг сурункали етишмовчилиги иммунитет танқислигига олиб келади. Рух самарали иммуностимулятор ҳисобланади. Рух барча ички аъзоларда, тўқималарда, суюқликларда ва организмдаги деярли 100% ферментатив тизимларида мавжуд. Рух иммунитет ҳужайраларининг “иккиламчи воситачиси” вазифасини бажаради ва шамоллаш вақтини сезиларли даражада камайтиради.
Инсон шамоллаган пайтида биринчи соатларида кўп миқдорда рух сарфланади ва унга бўлган эҳтиёж 6-8 баравар ортади. Рух пастки нафас йўлларининг ўткир инфекцияларига сезувчанликни пасайтиради. Рух яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсирларини кўрсатади.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, рух етишмовчилиги дунёдаги 2 миллиарддан ортиқ инсонларда аниқланган.
GMP сифат стандартига мувофиқ "REMEDY GROUP" маҳаллий фармацевтик қўшма корхонаси Пирацин-RG дори воситасини ишлаб чиқармоқда.
Пирацин-RG таблеткаси – бу рух микроэлементининг пиридоксин, яъни витамин В6 билан комплекс бирикмасидир.
Пирацин-RG таблеткаси 100 миллиграмм ўрамда 10 дона ишлаб чикарилади.
Таркибида Рух -9,3 мг ва пиридоксин гидрохлориди – 72,8 мг сақлайди.
Пирацин-RG таблеткалари кунига 1-3 таблетка қабул қилинганда, рухнинг кунлик эҳтиёжини қоплайди. Пирацин-RG таблеткаларини 3 ой давомида қабул қилиш тавсия этилади.
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан Руйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилган:
Рақам DV/M 01575/06/17
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилган сана 2017 йил 6 июнь.
Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддати
5 йил (2022 йил 6 июнгача).
Мувофиқлик сертификати №2372058
Аллтромбосепин ва Пирацин дори воситаларини GRAND PHARM, BEST PHARM, "999", "OXYMED" ва МАЛХАМ аптекаларининг Республика бўйлаб барча тармоқларида харид қилишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси