Ўзбекистонда қолаётган хорижликларнинг визаси 1 ноябргача узайтирилди
Local
−
03 August 2020 5253 1 minute
Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқароларининг визалари яна автоматик равишда узайтирилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Айни карантин даврида хорижий мамлакатлар фуқароларининг виза муддати автоматик равишда шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар узайтирилди. Бунда уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмайди, жарима ундирилмайди”, дейилади хабарда.
Хорижий фуқароларнинг визалари бўйича янги тартиб Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорида қайд этилган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасидаги авиа ва автомобиль қатновлари шу йилнинг 16 мартидан бошлаб 10 апрелига қадар вақтинчалик тўхтатилган эди. Кейинчалик ушбу муддат 5 май, 1 июнгача, сўнг 1 августга қадар узайтирилди.
Ушбу масала бўйича қўшимча саволлар туғилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби (+998712332828, +998 971365151, call center – 1164, telegram: +998971365151)га ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишонч телефони (+998712000088)га мурожаат қилишингиз мумкин.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August