Ўзбекистонда ҚҚС неча фоизгача туширилиши маълум қилинди
Жамият
−
12 Сентябрь 2019
9044Тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Молия вазирлигига қўшилган қиймат солиғи ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасини киритиш бўйича топшириқ берилди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳасида (Молия вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган) қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоизгача тушириш ҳамда унинг бетарафлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Маълумот учун: янги таҳрирдаги солиқ кодексининг лойиҳасида сотиб олинган асосий воситалар ва кўчмас мулк бўйича ҚҚС суммасини (12 - 36 ой давомида бир маромда ҳисобга олишнинг амалдаги тартиби ўрнига) бир мартталик ҳисобга олиш тартиби кўзда тутилган, шунингдек, ҳисобланган солиқ миқдори бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда ортиқча миқдордаги ҚҚС суммасини қайтариш, солиқ тўловчиларнинг бутун доирасига (бугунги кунда – фақат експортчиларга) нисбатан назарда тутилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҚҚС ставкасини 5 фоизга камайтириш Давлат буджетига тушумларни тахминан йилига 10 триллион сўмга ёки Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 фоизга камайишига олиб келади.