Ўзбекистонда қайси муаммо камайяпти?
Жамият
−
01 Август 2019
4024Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар Ўзбекистонда ўтган йиллардагидан анча камайган.
Чунончи, 2017 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни содир этган ва судланган шахслар 401 нафарни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 234 нафарни ташкил этган.
2019 йилнинг ўтган 6 ойи давомида эса 70 нафар шахс бевосита одам савдоси билан шуғуллангани сабаб, суд олдида жавоб берди, дейди Олий суд раиси Козимжон Камилов. Халқаро пресс клубда ўтказилган “Ўзбекистон одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили” мавзуидаги сессияда.
Олий суд раисига кўра, 2019 йилнинг ўтган даврида одам савдоси билан шуғуланганларнинг 55 нафарини аёллар ташкил этади. Уларнинг 19 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. .
Эътиборлиси, жабрланганларнинг 70 фоизини ҳам айнан аёллар ташкил этган.
LiveБарчаси