Ўзбекистонда қанча одам пенсия ва нафақа олиши маълум қилинди
Жамият
−
06 Ноябрь 2020
8379Ўзбекистонда жами пенсия ва нафақа олувчилар сони 3,7 млндан ортиқ. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида бундай фуқаролар сони 239,2 минг нафарга кўпайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шундан, 164,1 минг нафари ёшга доир, 21,4 минг нафари ногирон шахс сифатида, 13,8 минг оила боқувчисини йўқотганлиги сабаб пенсия олган бўлса, 39,9 минг нафари, яъни 16,7 фоизига нафақалар тайинланган.
2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 млн 785,5 минг нафарни яъни аҳоли сонидаги улуши 11,1 фоизни ташкил қилган ҳолда 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 107,8 минг нафарга кўпайган.
Шундан, 2 млн 838,3 минг нафари ёшга доир пенсия, 384,8 минг нафарини ногиронлик пенсия, 176,8 минг нафари боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар ва 385,6 минг нафарини нафақа олувчилар ташкил қилади.
Хусусан, 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан, ёшга доир пенсия олувчилар сони 88,7 минг нафар (3,2 фоиз)га, ногиронлик пенсияси олувчилар сони 2,2 минг нафар (0,6 фоиз)га, ёшга доир нафақа олувчилар сони 8,4 минг нафар (26,3 фоиз)га, ногиронлик нафақа олувчилар сони 10,5 минг нафар (3,5 фоиз)га ва боқувчисини йўқотганлик нафақа олувчи оилалар сони 1,6 минг нафар (5,2 фоиз)га ортган бўлса, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 3 749 нафар (7,9 фоиз)га камайган.
Карим Зарипов
LiveБарчаси