Ўзбекистонда қанча одам пенсия ва нафақа олади?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 4 млн 3,8 минг нафарни ёки аҳоли сонидаги улуши 11,5 фоизни ташкил қилган ҳолда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 178,6 минг нафар (4,7 фоиз)га кўпайди.

Шундан, 

•    2 966,7 минг нафари (74,1 фоиз)ни ёшга доир пенсия;

•    397,6 минг нафари (9,9 фоиз)ни ногиронлик пенсия;

•    198,6 минг нафари (5,0 фоиз)ни боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар

•    440,8 минг нафари (11,0 фоиз)ни нафақа олувчилар ташкил қилди.

Хусусан, 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 117,7 минг нафар (4,1 фоиз)га, ногиронлик пенсия олувчилар сони 11,0 минг нафар (2,9 фоиз)га, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 9,6 минг оила (5,1 фоиз)га ва нафақа олувчилар сони 40,2 минг нафар (10,0 фоиз)га ортган.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 327,5 минг нафар фуқароларга ёшга доир пенсия ва нафақалар тайинланган. Шундан, 215,1 минг нафари (65,7 фоизи)га ёшга доир пенсия, 29,9 минг нафари (9,1 фоизи)га ногирон шахс сифатида пенсия, 19,6 минг оила (6,0 фоизи)га боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 62,9 минг нафари (19,2 фоизи)га нафақалар тайинланган.

2020 йилнинг январь-октябрь ойларига нисбатан 57,9 минг нафар ёки 21,5 фоиз фуқароларга пенсия ва нафақа кўп тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг