Ўзбекистонда қанча мансабдор жиноятга қўл ургани очиқланди

Local

image

2021 йилда Ўзбекистонда 2 минг 345 та жиноят иши бўйича 2 минг 804 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка  тортилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати маълум қилди. 

"Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 16 нафари республика, 241 нафари вилоят ва 2 минг 547 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ҳамда ташкилотларда  фаолият  юритган", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 минг 741 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тарож қилиш, 269 нафари фирибгарлик, 153 нафари пора олиш, 168 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 42 нафари мансаб ваколати доирасидан четга  чиқиш, 41 нафари мансаб сохтакорлиги, 12 нафари пора бериш  ва  378  нафари бошқа жиноятларни содир этган. 

Шунингдек, мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 913 млрд 7 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб,  тергов  жараёнида ушбу зарарнинг 714 млрд 8 млн сўми ундирилган.


Tags

Rate Count

207

Rating

3

Rate this article

Share with your friends