Ўзбекистонда қанча ишчи кучи бор?
Жамият
−
22 Сентябрь 2022
69442022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари сони жами 19 млн 453,3 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Меҳнат ресурслари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққосланганда 0,8 фоизга ошган.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида республика ҳудудларида меҳнат ресурслари сони:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 1 073,2 минг киши;
• Андижон – 1 775,1 минг киши;
• Бухоро – 1 072,3 минг киши;
• Жиззах – 788,9 минг киши;
• Қашқадарё – 1 815,8 минг киши;
• Навоий – 569,3 минг киши;
• Наманган – 1 590,0 минг киши;
• Самарқанд – 2 155,7 минг киши;
• Сурхондарё – 1 465,8 минг киши;
• Сирдарё – 486,0 минг киши;
• Тошкент – 1 615,0 минг киши;
• Фарғона – 2 092,3 минг киши;
• Хоразм – 1 047,6 минг киши;
• Тошкент шаҳри – 1 906,3 минг киши.
2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,6 млн. кишини ташкил этмоқда. Жорий йилда доимий аҳоли сони кунига ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь