Ўзбекистонда қанча аҳоли меҳнатга лаёқатли?
Жамият
−
23 Январь 2022 8712 1 дақиқа
2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 57,6 фоизи меҳнатга лаёқатлидир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Статқўмга кўра, доимий аҳолининг 31,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 57,6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилардир.
Доимий аҳолининг 11,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталарни ташкил қилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда аҳоли сони куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда.
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика доимий аҳолиси 35 млн 271 минг 276 кишини ташкил қилмоқда.
Live
Барчаси