Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошди

Жамият

image

Ўзбекистон аҳолисининг интернет хизматидан фойдаланувчилари сони 31 миллиондан ортди. Бу ҳақда кеча, 14 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги “Ҳукумат соати”да маълум қилинди.

Қайд этилишича, 31 миллион интернет фойдаланувчиларининг 29,5 миллиони мобил интернетдан фойдаланади. Шунингдек, сўнгги икки йилда 22 300 та қўшимча таянч станцияси ўрнатилиб уларнинг умумий сони 54,0 мингтага етказилган. 

Республика бўйича мобил алоқа қамрови даражаси 99 фоизга, кенг полосали мобил Интернет қамрови 98 фоизга етказилган.

Ш.Шерматов қайд этганидек, халқаро ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоғини ривожлантириш мақсадида Халқаро Интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 2,6 баробар оширилиб, 3 200 Гбит/с.га етказилган. Магистрал телекоммуникация тармоқлари ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 600 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 60 Гбит/с.га етказилган.

Бу билан республикада интернет тезлигини оширишга, оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тарифнинг 2021 йил бошига нисбатан 25 фоизга арзонлаштиришга эришилди. Шунингдек, 2021-2022 йилларда қўшимча 102 минг км оптик-толали алоқа линияларини қуриш орқали уларнинг умумий узунлиги 170 минг километрга етказилди.

2020 йил якунида 2,7 милллион уй хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларининг кенг полосали интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлган. Сўнгги икки йилда қўшимча 1,7 миллион кенг полосали портлар ўрнатилиши натижасида жами 4,4 миллион уй хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларининг кенг полосали интернетга уланиш имконияти яратилди.

Таъкидланишича, “Рақамли Ўзбекистон–2030” Стратегияси асосида республика бўйлаб IT-паркнинг 7 та филиаллари ишга туширилган бўлса, 3 та вақтинчалик филиаллари ташкил қилинган.

Шунингдек, 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Навоий вилоятларида ҳам маҳаллий бюджет ҳисобидан IT-парклар ташкил этилиши белгиланган. Ҳозирги кунга келиб IT-парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 1036 тага етказилган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг