Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги уйлар учун кредитлар ажратиш тўхтатилди

Жамият

image

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси молиялаштириш манбалари аниқлангунга қадар иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратиладиган мақбул ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда компания маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ипотека бозорини такомиллаштириш мақсадида, Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки хамкорлигида Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) ва уни 2019 — 2021 йилларда амалга ошириш концепцияси ишлаб чиқилган.

Дастурга мувофиқ, “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” AЖ фаолиятини бошлаш учун дастлабки босқичда Осиё тараққиёт банкининг 150 миллион AҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари тижорат банкларининг мақбул ипотека кредитлари портфелини қайта молиялаштириш учун ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу ресурсларни босқичма-босқич 2023 йилнинг биринчи чораги якунига қадар ўзлаштириш режалаштирилган эди.

“Бироқ, аҳолининг ипотека кредити ҳисобига иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишга бўлган катта қизиқиши ҳамда тижорат банклари томонидан аҳолининг ушбу талабини қондириш мақсадида фаол кредитлар ажратиши натижасида, Дастурда назарда тутилган маблағлар муддатидан аввал, яъни 2022 йилнинг биринчи чораги давомида ўзлаштириб бўлиниши кутилмокда. Бу ҳақда тижорат банклари 2021 йилнинг декабрь ойида, Дастур бўйича қолдиқ мавжуд ресурслар доирасида етарлича мақбул ипотека кредити портфеллари шакллантириши лозимлиги юзасидан Компания тарафидан ёзма равишда хабардор қилинган эди”, дейилади расмий изоҳда.

Таъкидланишича, бугунги кунда Компания Молия вазирлиги ва бошқа институтлар билан биргаликда, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ҳам, ипотека кредитларини қайта молиялаштириш мақсадида ресурсларни жалб қилиш бўйича фаол равишда тегишли ишларни олиб бормоқда. Амалга оширилаётган ишлар бўйича қўшимча маълумотлар эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

836

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг