Ўзбекистонда гўшт неча пул? Бозорлардаги нарх-наво ўрганилди

Жамият

image

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Статистика агентлиги томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари ўрганиб чиқилган.

2023 йил 11 январь ҳолатига кўра:
Суякли мол гўшти (1 кг) – 49 500 – 80 000 сўм
Қўй гўшти (1 кг) – 54 000 – 91 000 сўм
Картошка (1 кг) – 3300 – 6000 сўм
Пиёз (1 кг) – 3500 – 7000 сўм
Сабзи (1 кг) – 2000 – 5 500 сўм
Тухум (10 дона) – 11 000 – 18 000 сўм
Гуруч (1 кг) – 6500 – 28 000 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) – 16 000 – 30 000 сўм
Шакар (1 кг) – 11 000 – 14 000 сўм

Ўзбекистон Республикаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги жадвалда келтирилган:

Юқоридаги деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бозор Ўзбекистон нарх-наво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг