Ўзбекистонда газ “заправка”лар 15:00 дан кейин ишламайдиган бўлди
Жамият
−
05 Январь 2021
12361Ўзбекистон Республикаси бўйича автомобилларга газ қуйиш шохобчалари 15:00 дан кейин ишламайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Вазирлик Матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматовнинг 04-24-1 сонли факсограммасига асосан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига 4 январдан бошлаб, кундузги соат 15:00 дан эрталаб 5:00 гача газ етказиб бериш тўхтатилади. Ушбу чекловлар бутун Республика бўйича амал қилади.
Ушбу қарор об-ҳавонинг кескин совуб кетгани учун аҳолини аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик ташкилотларни газ билан таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
“Об-ҳаво исиши билан ушбу чекловлар ечилади ёки тартибга келтирилади”, дейди вазирлик расмийси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижондаги автомобилларга газ қуйиш шохобчалари соат 16:00 дан кейин ишламаслиги хабар қилинган эди.
LiveБарчаси