Ўзбекистонда газ ва “свет” нархи ошадими? Вазирлик изоҳ берди

Жамият 24150
image

Ижтимоий тармоқларда газ ва электр энергиясининг тўлов нархлари оширилиши бўйича хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Унга кўра, айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси тайёрланмоқда. 

"Сизга шуни маълум қиламизки, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун regulation.uz га жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади", дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларидан кўриниб турибдики, газ ва электр энергиясининг тўлов нархлари ошиши мумкин, аммо бу бир кунда юз бермайди. Шу билан бирга соҳада фақатгина нархлар оширилмай, бошқа ўзгаришлар ҳам бўлади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1272
Рейтинг: 3
t
×