Ўзбекистонда Гаага конференцияси Устави ратификация қилинади
Local
−
27 February 2020 3791 1 minute
2020 йил 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унда Қўмита аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида кўриб чиқиш назарда тутилган масалалар муҳокама этилди. Хусусан, Қўмита аъзолари “Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини дастлабки тарзда кўриб чиқишди.
Таъкидланганидек, Гаага конференцияси нуфузли халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланиб, унинг асосий мақсади аъзо давлатларга халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини босқичма-босқич унификация қилишга кўмаклашишдан иборатдир. Ҳозирги кунда ташкилотга 82 та мамлакат аъзо ҳисобланади.

“Ўзбекистоннинг ушбу халқаро тузилманинг тўлақонли аъзосига айланиши истиқболда мамлакат учун бир қатор имкониятларни тақдим этади. Хусусан, халқаро фуқаролик, оилавий ва хусусий ҳуқуқнинг унификацияси жараёнида Республиканинг иштирокини, замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий соҳани янада ривожлантиришни ҳамда чет элда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлайди”, дейилади хабарда.

Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August