Ўзбекистонда футзал ва соҳил футболи учун алоҳида ташкилот иш бошлайди
Спорт
−
18 Декабрь
1286Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Ижроия қўмитасининг жорий йил 12 декабрь санасидаги йиғилиши баёнига асосан, мамлакат футзали ва соҳил футболи учун жавобгар алоҳида ташкилот (федерация) тузиш масаласи белгиланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
“Бу тажриба муваффақиятли амалга оширилганини 2000 йиллар аввалида тузилган Футзал ассоциацияси мисолида эслаб ўтиш мумкин. Ўшанда ассоциациясининг фаол ташаббуслари натижасида юртимизда футзал жадаллик билан ривожланган ва натижалар яхшиланган”, дейилади манба хабарида.
Ноябрь ойи давомида ЎФА мазкур масалани тўлиқ ўрганиб чиқиб, 2025 йилдан бошлаб бу борада қандай амалий ишлар олиб борилиши юзасидан якуний қарорга келди. Дастлабки босқичда профессионал ва ҳаваскорлар футзални ҳамжиҳатликда ривожлантириш, шу асосида мамлакат терма жамоаларини шакллантириш, чемпионат ўйинларида рақобатни кучайтириш, клублар даражасини ошириш лозимлиги қайд этилди.