Ўзбекистонда фуқаролик олиш нормалари соддалаштирилмоқда
Жамият
−
29 Май 2021
3226Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур ҳужжат 2021 йил Давлат дастури ижросига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонун билан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Қонуннинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:
Хусусан, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва муқаддам чет давлат фуқаролигига эга бўлмаган шахсларни, шунингдек, ўн беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролиги бўлмаган шахс моқомида яшаб келаётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш механизмлари яратилади.
Қайд этилишича, фуқароликни тан олиш институти мутлоқо янги институт бўлиб, МДҲга аъзо давлатларнинг қонунчилигида назарда тутилмаган. Мамлакат ҳудудида ўн беш йил давомида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олишни, қонуний асосларга мувофиқ, тўғридан-тўғри фуқаролик олишни ҳуқуқий асослари яратилади ва ўн беш йил доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини умумий тартибда қабул қилиш учун илтимоснома билан мурожаат қилиш зарурияти қолмайди.
Натижада, юридик фактни суд тартибида тасдиқлаш орқали, фуқаролик масалалари бўйича шикоят қилувчи шахсларнинг эътирозлари камаяди. Шунингдек, фуқаросизликни қисқартиришни аниқ амалга ошириш асносида Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро имиджи янада мустаҳкамланади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
LiveБарчаси