Ўзбекистонда фанга номаълум ўсимлик аниқланди
Жамият
−
22 Май 2021
10242Ўзбекистоннинг Қирғизистон Республикасига чегарадош ҳудуддан ҳозиргача фан учун номаълум бўлган янги ёввойи пиёз тури топилди. Яни ўсимлик Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Ўзбекистон флораси лабораторияси ҳамда Ўзбекистон Миллий гербарийси томонидан Фарғона водийсининг шимолий қисмида ўтказилган дала экспедицияси давомида аниқланди.
Фанлар академиясининг таъкидлашича, Ўзбекистон ёввойи пиёзларнинг келиб чиқиши ва турлар хилма-хиллиги мавжуд ҳудуд ҳисобланади.
“Терилган гербарий намуналарини лаборатория шароитидаги таҳлиллари шуни кўрсатдики, янги топилган ўсимлик тури ҳозирча фан учун янгилиги аниқланди. Унга энг яқин бўлган ўсимлик тури Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари ҳудудларидаги Баланд тоғ ҳудудида ўсадиган Aллиум минитум Введ. яъни, кичик пиёз номи билан киритилган ўсимликдир”, дейилади ФА хабарида.
Ўхшаш белгилари уларнинг гулининг тузилиши ва оқ рангда бўлиши, фарқи эса экологик макони ҳисобланади. Чунки Aллиум минитум яъни, фанга ҳозирда маълум бўлган тур Aлп минтақасида 3000 метрдан баландликда учрашса, янги топилган ўсимлик тури эса адир минтақасида 1000-1100 метр баландликда ўсади.
Ҳозирда мазкур ўсимлик турининг гули тузилиши бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, мазкур ўсимликнинг уруғи электрон микроскоп орқали ўрганилади. Шундан сўнг Институт олимлари охирги хулосани беради ва унга ном қўйилади. Ўрганиш натижалари эълон қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь