Ўзбекистонда эртага ҳаво -8 даражагача тушиб, қор ёғади
Бу қизиқ
−
17 Январь 2022
23446Эртага, 18 январь куни республика бўйлаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёмғир қорга айланади. Кечаси ҳаво ҳарорати 3-8° гача совуб кетади. Бу ҳақда Гидрометереология хизмати маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 17 ва 18 январь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Бундай ҳолат Эрон ҳудудларидан иссиқ ва жуда нам ҳаво массалари кириб келиши билан боғлиқдир. Шунингдек, республика бўйлаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Шимолда ёмғир қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, баъзи жойларда ҳаво очиқ бўлганда 12° илиққача, шимолда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ -2° илиқ атрофида бўлади.
Ўзгидрометга кўра, жорий йилнинг 19 январь куни эрталабга ёмғир жадаллиги пасая бошлайди, лекин кундуз куни совуқ фронт ўтишида айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғиши кузатилади. Республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 3° совуқ-2° илиққача, кундузи 5-8° илиққача пасаяди.
Жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 7-10° илиқ бўлган қуруқ ва бироз булутли об-ҳаво кутилмоқда.
21 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйлаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, шимолда ёмғир, қор ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Республика бўйлаб айрим ҳудуларда туман тушиши ҳам кутилмоқда.
18-19 январда республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
18-19 январда республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир, қор ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади. Шунингдек, шу кунлари қор кўчиши хавфи бор.
LiveБарчаси