Ўзбекистонда энг қиммат ва арзон сабзи қаерларда сотилаётгани маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида кеча, 30 июнь куни кузатув ўтказилди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унинг натижалари бўйича сабзининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Кузатув натижасига кўра, сабзи маҳсулотининг минимал нархи Бухоро шаҳрининг “Бухоро марказий деҳқон бозори” ва Навоий шаҳрининг “Саховат бозори”да (4 минг сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, мазкур бозорларда сабзини максимал 6 минг – 8 минг сўмдан ҳам харид қилиш мумкин. 

Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шахар деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да сотувдаги тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (12 минг сўм) қайд этилди. Шу билан бирга, мазкур бозорларда сабзини минимал 7 минг – 9 минг сўмдан харид қилиш мумкин.

Хабарга кўра, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида, фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг