Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ош қаерларда сотиляпти?

Жамият

image

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берди.

Қўмита томонидан, мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да ўтказилган кузатув натижалари бўйича паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлган:

Рўйхатда қайд этилишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида (бир порцияси 20 250 сўм), энг арзон ош эса Наманган вилоятида (бир порцияси 14 357 сўм) сотилган.

Хабарга кўра, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг