Ўзбекистонда энди “Олтин дафтар” шакллантирилди . Унга кимлар киритилади?
Жамият
−
06 Май 2021
28367Ўзбекистонда шакллантирилган “дафтар”лар орасига “Олтин дафтар” ҳам киритилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Юсуф Қобулжонов махсус брифингда сўз очди.
“Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ўрнатиш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган муҳим социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг имкониятларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар ватандошларни ўз ичига олган “Олтин дафтар” шакллантирилди”, дейди у.
Шунингдек, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида 15 747 нафар фуқаро хорижий мамлакатларда ишга жойлаштирилгани маълум қилинди.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистонда камбағал қатлам учун “Темир дафтар”, ишсиз ва кўмакка муҳтож аёллар учун “Аёллар дафтари” ва ёшларни қўллаб-қувватлаш учун “Ёшлар дафтари” шакллантирилган.
LiveБарчаси