Ўзбекистонда эмланиш бўйича кунлик рекорд янгиланди

Жамият

image

Кеча, 1 май куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 58235 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу вакцинация бошлангандан бери энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 856 016 нафарга етди. 

1 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Андижон вилояти (8852 нафар);
  • Самарқанд вилояти (7309 нафар);
  • Наманган вилояти (7229 нафар) банд қилди. 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 123 064 нафар;
  • Наманган вилоятида 92 103 нафар; 
  • Андижон вилоятида 91 120 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг