Ўзбекистонда Экологик кодекс ишлаб чиқилади
Жамият
−
03 Январь 2022
3435Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси кенг жамоатчилик, илмий-тадқиқот институтлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этган ҳолда 2022 йил 1 декабрга қадар Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқади.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади:
• экологияга оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ихчамлаштириш;
• атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратининг роли ва таъсирини ошириш;
• биохилма-хилликни асраш, тиклаш ва кўпайтиришнинг аниқ механизмлари ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
• атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
• экологик назорат ва мониторинг турларини амалга ошириш тартиби, шу жумладан, “яшил иқтисодиётни” рағбатлантириш чоралари;
• экологик экспертизани амалга ошириш тартиби.
Аввалроқ мамлакатда дарахт кесиш учун мораторий муддатсиз даврга узайтирилгани, уни бузганларга жарима оширилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси