Ўзбекистонда эгизаклар туғилиши кўпайди. Қайси ҳудуд етакчи?
Жамият
−
10 Октябрь 2022
11476Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 14 803 та эгизак чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1011 тага кўп.Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмитага кўра, энг кўп эгизаклар Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида туғиляпти.
Ҳудудлар кесимида туғилган эгизак чақалоқлар сони:
Қорақалпоғистон Республикаси – 714 та;
Андижон вилояти – 1328 та;
Бухоро вилояти – 758 та;
Жиззах вилояти – 656 та;
Қашқадарё – 1532 та;
Навоий вилояти – 492 та;
Наманган вилояти – 1345 та;
Самарқанд вилояти – 1716 та;
Сурхондарё вилояти – 1259 та;
Сирдарё вилояти – 388 та;
Тошкент вилояти – 1190 та;
Фарғона вилояти – 1338 та;
Хоразм вилояти – 711 та;
Тошкент шаҳри – 1376 та.
Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 681 760 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.